Халқаро кузатувчилар Қашқадарёда
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Сайловларда узоқ муддатли кузатувчи сифатида мамлакатимизга ташриф буюрган ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси вакиллари – Дилетта Берардинелли (Италия) ҳамда Владимир Агрономов (Россия) Қашқадарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясида бўлиб, комиссия фаолияти билан танишди.
Вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Ўрал Останов меҳмонларга Қашқадарё вилоятида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик жараёнлари ҳақида маълумот берди.
Комиссия аъзолари билан самимий суҳбатлашган меҳмонлар бу ердаги мулоқот уларда ижобий таассурот қолдирганини алоҳида қайд этишди.
– Қашқадарё вилоятидаги миссиямиз 30 октябрга қадар давом этади, – дейди Дилетта Берардинелли. – Бу ердаги сайловга тайёргарлик ишлари, сайлов участкалари фаолияти билан танишиш, шунингдек, 27 октябрь санасида бўладиган сайлов жараёнларини бевосита кузатиб боришни режалаштирганмиз.








Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг