Мен ва барча ҳамкасбларим учун энг аввало Марказий Осиёнинг тинчлиги ва осойишталиги, барқарорлиги ва изчил тараққиёти муҳим — Президент
Бир неча йил ичида минтақа мамлакатлари кўплаб жиддий масалаларни ҳал этишга муваффақ бўлди — чегаралар очилди, савдо ва транспорт алоқалари, гуманитар алмашинувлар тикланди.
“Биз автомобилсозлик, энергетика, электротехника, тўқимачилик, кимё ва фармацевтика тармоқларида, қишлоқ хўжалигида муҳим кооперация лойиҳаларини амалга оширмоқдамиз.
Чегарадош ҳудудларда ҳамкорлик марказлари ва тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини яратмоқдамиз.
Шу туфайли халқаро ҳамжамиятнинг минтақамизга қизиқиши кучайиб бормоқда. Бугун Берлиндаги учрашувлар бунинг ёрқин тасдиғидир”, — деди Шавкат Мирзиёев.
“Мен ва барча ҳамкасбларим учун энг аввало Марказий Осиёнинг тинчлиги ва осойишталиги, барқарорлиги ва изчил тараққиёти муҳим.
Шундай шароитлардагина минтақамиз хорижий ҳамкор ва инвесторлар учун жозибадор бўлади”, — деди Президентимиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг