Халқ таълими вазирлиги Глобал таълим дастурининг Бошқарув кенгаши аъзолари учрашувида иштирок этди

07:35 30 Июнь 2022 Жамият
579 0

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Францияда Таълимни трансформация қилиш бўйича Саммит доирасида Глобал таълим дастури (GPE) фонди бошқаруви аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда 40 та давлатдан таълим бўйича вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этди. Ўзбекистондан учрашувда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев қатнашди.

Йиғилишда делегатларга мамлакатимизда таълимнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди, Таълим ва фан вазирлигининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган ривожлантириш дастуридан келиб чиққан ҳолда асосий устувор йўналишлар тақдимот қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?