«Халқ Назорати» порталига 22 мингдан ошиқ мурожаат келиб тушди

Иллюстратив фото
2025 йил 8 май ҳолатига кўра, xalqnazorati.uz платформаси орқали жами 22 746 та мурожаат қабул қилинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, энг кўп мурожаатлар Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманлари аҳолиси томонидан юборилган.
Мурожаатларнинг 55 таси портал қоидалари бузилгани ёки бошқа мурожаатни такрорлагани сабабли рад этилган. ХУЖМШ ва бошқарув компаниялари фаолияти бўйича 7087 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 93,4 фоизи, яъни 6611 таси ҳал этилган.
Мурожаатларнинг 31,2% қисми уй-жой коммунал хўжалиги муаммолари, 27,3 % қисми йўллар ва пиёдалар йўлаклари асфальт қопламасининг ҳолати юзасидан ва 9% қисми ободонлаштириш, шунингдек, 3% и экологик масалалар билан боғлиқ бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- «Ғалаба боғи»да мудофаа инновацион технологиялари фестивали ўтказилди—Фоторепортаж
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг