Кенияда ҳукуматга қарши намойишлар оқибатида 16 киши ҳалок бўлди (+видео)
Жорий йилнинг 25 июнь, чоршанба куни Кенияда полиция зўравонлигидан норози бўлган маҳаллий аҳоли вакиллари ҳукуматга қарши норозилик намойиши ўтказди. Бу ҳақида «NBC News» нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, мазкур норозилик намойиши мамлакат бўйлаб 47 та округдан 23 тасини қамраб олган. Маҳаллий полиция намойишларни тўхтатиш мақсадида қилган ҳаракатлари оқибатида 16 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Маълумотларга кўра, намойиш учун йиғилган минглаб кенияликлар мамлакат бўйлаб кўплаб биноларга зарар етказган, жумладан, иккита полиция бошқармаси бўлими намойишчилар томонидан вайрон қилинган.
Таъкидланишича, намойишчилар аввалроқ маҳаллий блогернинг ҳибсга олиниши ҳамда кўп ўтмай номаълум сабабларга кўра вафот этганидан ғазабланиб, норозилик намойишларига чиқишган. Маҳаллий полиция ушбу намойишларни тўхтатиш учун ўқотар қуролдан фойдаланиб, бир нафар фуқарони отиб ўлдирган. Шу сабабли мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари авж олган.
Намойишларнинг авж олиб бораётгани туфайли парламент ҳамда президент идораси махсус сим тўсиқлар билан ўраб олинган ҳамда ҳудудга олиб кирувчи йўллар тўлиқ ёпилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг