Кейинги Рим папаси ким бўлади? Потенциал ворислар айтилди

Иллюстратив фото
Ҳозирда Рим папаси лавозимига бир неча кардинал даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда Буюк Британиянинг «The Guardian» газетаси батафсил ёзди. Манбада айтилишича, мумкин номзодлар орасида Осиё ва Африкадан ҳам вакиллар ҳам бор.
Рим папасини сайланиш яширин йиғилиши натижаларини башорат қилиш деярли мумкин эмас. Чунки овоз бериш жараёнида позициялар ўзгариб туради. Баъзилари эса ўзларига маъқул ёки кам ёқтирган номзодларнинг имкониятларига таъсир қилиш учун тизим қўлида ўйнашга ҳаракат қилади. 2013 йилдаги сўнгги йиғилишда ҳам аргентиналик Хорхе Марио Бергоглио (Франциск) папа этиб сайланишини башорат қилганлар кам эди.
Манбада айтилишича, Муқаддас тахт давлат котиби, 70 ёшли италиялик Пьетро Паролин Рим папаси лавозимига кўриб чиқилмоқда. У бир неча бор халқаро низоларни ҳал қилишда қатнашган. Бунинг учун у «Ватиканнинг тенгсиз дипломати» обрўсини олган. Паролин Францискка яқин эди. 2013 йилдан бери у дипломатик ишларда, жумладан, Хитой ва Яқин Шарқ ҳукуматлари билан нозик музокараларда муҳим роль ўйнаган. Дунёвий дипломатлар уни ишончли папа вакили деб билишади. Паролин танқидчилари уни мафкура ва дипломатик ечимларни эътиқод ҳақиқатларидан устун қўядиган модернист ва прагматист сифатида кўришади. Тарафдорлари учун эса у жасур идеалист ва тинчлик тарафдори.
Маниланинг собиқ архиепископи, 97 ёшли филиппинлик Луис Антонио Тагле биринчи осиёлик папа бўлиш эҳтимоли бор. Бир вақтлар у Францискнинг афзал кўрган вориси ва марҳум папанинг илғор кун тартибини давом эттириш учун кучли даъвогар сифатида кўрилган.
Ганалик 76 ёшли Питер Турксон сўнгги асрдаги биринчи қора танли папа бўлиши мумкин. У иқлим инқирози, қашшоқлик, иқтисодий адолат, коррупция ва инсон ҳуқуқлари масалалари баралла гапириб келади.
Етакчи консерватив номзодлардан бири венгриялик 72 ёшли Петер Эрдо анъанавий католик таълимотлари ва таълимотларининг кучли ҳимоячиси ҳисобланади. Бу Францискнинг ёндашувидан узоқлашишни англатади. Кўпчилик уни интеллектуал деб билади. 2015 йилда Эрдо Франсискнинг черковларни муҳожирларни кутиб олишга чақирганига қарши чиққан эди.
Италиялик 69 ёшли Маттео Зуппи черковнинг илғор қанотининг вакили ҳисобланади. У марҳум папанинг камбағал ва маргиналлар (одамларнинг алоҳида тури, муайян турмуш тарзи билан ажралиб турадиган шахслар тоифаси)га бўлган ғамхўрлигини баҳам кўриш орқали Франциск меросини давом эттириши кутилмоқда. Икки йил аввал у Ватиканнинг Украинадаги тинчлик элчиси этиб тайинлаганди.
Бошқа мумкин бўлган номзодлар орасида Хосе Толентино Каласа де Мендонса (59 ёш, Португалия), Марио Грех (68 ёш, Мальта), Пиербаттиста Пиззабалла (60 ёш, Италия) ва Роберт Сара (79 ёш, Гвинея) бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг