Катта тўлқин ҳали олдинда — Трамп

13:30 03 Март 2026 Дунё
575 0

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар ҳақида навбатдаги баёнот билан чиқди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.

Унда айтилишича, Оқ уй раҳбари «CNN» телеканалига берган интервьюсида Америка ҳарбийлари ҳамон Эрон ҳудудига зарбалар бераётганини таъкидлаган.

«Биз уларни йўқ қиляпмиз, жараён жуда яхши кетяпти. Бизда дунёдаги энг кучли ҳарбий салоҳият бор ва биз ундан самарали фойдаланмоқдамиз», — деган Трамп.

Шунингдек, Трамп Эрон халқига ёрдам масаласига тўхталиб ўтар экан, ҳозирги вазиятда асосий эътибор ҳарбий операцияларга қаратилганини билдирган.

«Ҳа, биз ёрдам берамиз. Лекин ҳозир ҳамма уйда қолиши керак. Ташқари хавфли», — деган у.

Бундан ташқари, Қўшма Штатлар раҳбари Яқин Шарқдаги вазият янада кескинлашиши мумкинлигини истисно этмаган.

«Ҳозирча Эронга нисбатан асосий ҳарбий ҳаракатни бошлаганимиз йўқ. Катта тўлқин ҳали олдинда. Баъзилар уруш тез орада якун топишини, бир ҳафта ичида зерикиб қолишимни айтмоқда. Мен зерикмайман, шундай бўлган тақдирда ҳозир бу ерда бўлмасдим», — деган Оқ уй раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?