«Катта Дубулға» турнирининг илк кунида ўзбекистонлик икки дзюдочи медалларни қўлга киритди(Фоторепортаж)

19:40 05 Март 2021 Спорт
1165 0

Фото: Ҳасан Пайдоев "Халқ сўзи"

Шу кунларда Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича «Катта Дубулға» туркумига кирувчи халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг дастлабки куни икки нафар ўзбекистонлик дзюдочи совриндорлар сафидан жой олди.

Жумладан, 60 килограмм вазн тоифасида Кемран Нуриллаев ва 66 килограмм вазн тоифасида Сардор Нуриллаев бронза медалларини қўлга киритди. Фотомухбиримиз Ҳасан Пайдоев мусобақа жараёнларини ўз объективига муҳрлади.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер