Касбий таълимни ривожлантириш институтига директор тайинланди

17:15 21 Январь 2026 Жамият
442 0

Казакова Сахиба Абдурайимовна Касбий таълим агентлиги ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш институти директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Сахиба Казакова Навоий давлат педагогика университети ҳамда Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетини тамомлаган. У меҳнат фаолиятини Навоий педагогика коллежида бошлаган.

Казакова фаолияти давомида умумтаълим мактабида ўқитувчи, Навоий шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида методист, Республика таълим марказида бўлим бошлиғи, Осиё тараққиёт банкининг STEM таълими бўйича миллий консультанти, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида бошқарма бошлиғи ўринбосари, шунингдек, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида бўлим бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар у Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтининг Академик фаолият бўйича биринчи проректори лавозимида фаолият юритиб келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер