Касаба уюшмаси розилиги талаб қилинадиган ҳолатларда унинг розилигисиз ходимни ишдан бўшатиш мумкин эмас

11:52 17 Июль 2023 Жамият
672 0

Фото: Архив сурат

Жамоа келишувида ёки жамоа шартномасида ходимни иш берувчи томонидан ишдан бўшатишда касаба уюшмасининг розилигини олиш белгиланган бўлса, касаба уюшмаси розилигисиз ходимни ишдан бўшатиш мумкин эмас.

Қуйидаги ҳолатларда касаба уюшмаси розилиги талаб қилинмайди:

— корхона тугатилганда;

— иш берувчи ишдан бўшатиши мумкин бўлган исталган асос билан ташкилот раҳбари, алоҳида таркибий бўлинма раҳбарини ишдан бўшатишда;

— ташкилот мулкдори ўзгарганда ташкилот раҳбари, ўринбосарлари, бош бухгалтер ва ташкилот алоҳида бўлинмаси раҳбарини ишдан бўшатишда, бунда мулкдор ташкилотни ўзига мулк қилиб олгандан кейин 3 ойда уларни ишдан бўшатишга йўл қўйилади.

Касаба уюшмаси розилигини олиш учун унга тақдимнома киритилади, касаба уюшмаси 10 кунда уни кўриб чиқиб хулоса беради, хулоса 1 ой амал қилади, 1 ойдан кейин мазкур хулоса билан ходимни ишдан бўшатиб бўлмайди. Ўз вақтида хулоса берилмаса, ходим касаба уюшмаси розилигисиз ишдан бўшатилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер