Карманада 17 нафар маҳкум жазони ўташдан озод этилди
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Табиатан инсонгина яратувчанлик қудратига эга. Афсуски ботинида қинғирлик қусурлари ҳам зоҳирки, улар устун келган ҳолларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятга қўл уриб, атрофдагиларга озор етказади.
Жамиятнинг вазифаси эса қонун устуворлигини таъминлаш билан бирга, маҳкумлар қалбида эзгулик чироғини ёқиб, инсонпарварлик ва кечиримлилик орқали уларни тўғри йўлга бошлашдир.
Шу жиҳатдан жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг «Талқоқ» МФЙда ўтказилган сайёр суд мажлиси фикримизга ёрқин далил. Унда турли жиноий қилмишлари учун суд ҳукми билан озодлиги чегараланиб пробация назоратида турган 17 нафар фуқарога нисбатан инсонпарварлик тамойилларини қўллаш масалалари кўриб чиқилди.
— Суд маҳкумларнинг жазо муддатини ўтаётган даврида қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги ҳамда тузалиш йўлига ўтиб, ўрнатилган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя қилганлиги ва Кармана тумани ИИБ бошлиғининг уларга нисбатан ижобий тақдимномаларини инобатга олди, — дейди жиноят ишлари бўйича Кармана тумани суди раиси Жаҳонгир Каримов. — Шу асосда 17 нафар фуқаро шартли равишда жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилинди.
Суд мажлисида жазони ўташ даврида пробация назоратининг тартиб-қоидаларига риоя этмаган уч нафар маҳкумга чора кўрилиб, уларга нисбатан озодликдан маҳрум этиш ва жазони ўташнинг оғирроқ турларини қўллаш бўйича суд ҳукми чиқарилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг