Кармана туманига 1 миллиард доллар миқдорида инвестиция жалб этилади

Фото: Иллюстратив фото
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Хитойлик инвестор Ju Dongliang таъсисчилигида «Zarafshon Industrial Technology» МЧЖ хорижий корхонаси 2019 йили Кармана туманида ташкил этилиб, унга ижара ҳуқуқи билан 30 гектар ер майдони ажратилган эди.
Ўтган давр мобайнида инвестор томонидан умумий қиймати 46 млн. АҚШ долларига тенг бўлган инвестиция лойиҳалари ишга туширилиб, 200 минг тонна олиум, 120 минг тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бугунги кунда корхона барқарор ишлаб, 300 нафарга яқин аҳолини доимий иш ўрни билан таъминлаган. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ярмидан кўпи экспортга йўналтирилмоқда.
— Вилоятимиз ҳокими бошчилигидаги делегация жорий йилнинг июнь ойида Хитой давлатига хизмат сафари доирасида ушбу мамлакатнинг инвесторлари билан музокаралар олиб бориб, унинг натижаси ўлароқ туманимизга 2028 йил охирига қадар 1 млрд АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритиш ҳисобидан кимё саноати йўналишидаги янги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди, — дейди Кармана тумани ҳокими ўринбосари Шерзод Зайниев. — Келишувга кўра туман ҳудудидан 100 гектар ер майдони ажратилиши белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 ноябрдаги “Навоий вилояти Кармана туманида кимё саноати йўналишида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига билан Кармана туманида 104 гектар ер участкасида кимё саноати йўналишида йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича «Zarafshon Industrial Technology» МЧЖ ХК томонидан билдирилган таклиф энг яхши таклиф сифатида танлаб олиниб, ер майдони ажратилди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, мазкур лойиҳалар орқали туманда икки мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилади. Шунингдек, ушбу корхона томонидан бунёд этиладиган қувватлар аҳоли яшаш манзилидан олисда бўлсада унинг атроф-муҳитга таъсирини доимий мониторинг қилиб бориш вазифалари белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг