Канпирдевор қалъаси ҳақида нималарни биласиз?
Навоий вилояти Қизилтепа туманида жойлашган. Ёдгорлик V-VI асрларга оид бўлиб тарихи айнан Эфталийлар даврига бориб тақалади.
Канпир девор (Девори канпирак) атамаси Ўрта Осиёда деҳқончилик воҳаларини кўчманчилар ҳужумидан ҳимоя қилиш мақсадида барпо этилган мудофаа иншоотлари тизимини англатади.
«Канпир девор» сўзининг маъноси қазилган чоҳ демакдир. Талаффузда «н» билан «м» алмашуви кузатилади. «Пир» бўғини эса қадимги пайря – айлана, ўров маъносида. Демак, кан(м)пир сўзининг ўзи ҳандақли девор дегани. Девор сўзи канпир сўзининг туб маъноси унутилганда қўшилган.
Археолог ва тарихчи олимларнинг фикрича, илк ўрта асрларда бешта Канпирак девори мавжуд бўлган. VI асрнинг бошлари ва ўрталарида Эфталийлар давлати учун энг катта хавф Эрон Сосонийлар давлати ва Буюк Турк ҳоқонлиги томонидан солинмоқда эди. Айнан шу сабаблар Канпирак девори қурилишига туртки бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг