Канн кинофестивали доирасида ўзбек павильони очилади
Бугун Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов CНCнинг аудиовизуал ҳамкорлик масалалари бўйича атташе Эммануэл Фосиён билан учрашув ўтказди. Унда Канн фестивали доирасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш бўйича келишувга эришилди.
14-25 май кунлари ўтказиладиган 77-Канн кинофестивали доирасида Ўзбекистон делегацияси ўз павильонини очади. Кинематография агентлиги ва Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ушбу павильон очилишида иштирок этади.
Фестиваль доирасида Франция миллий кинематография ва анимация маркази ҳамда Кинематография агентлиги ўртасида ҳамкорлик бўйича келишув имзоланиши режалаштирилган. Кинематография агентлиги ва Франция Миллий Кино ва анимация маркази вакилларининг сўнгги 76-Канн кинофестивалида бўлиб ўтган музокаралари чоғида пайдо бўлган келишув лойиҳаси ғояси бу йилги кинофестивалда амалга оширилади. Меморандум 18 май куни CНC павильонида имзоланади.
Шунингдек, Канн кинофестивалида 3 нафар ўзбек режиссёри ўзининг янги лойиҳалари билан CНC томонидан ўтказилаётган питчингда Ўзбекистон номидан иштирок этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг