Камчатка қирғоқларида яна кучли зилзила содир бўлди
Архив фото
Сейсмологлар Камчатканинг шарқий қирғоғида 5,6 магнитудали зилзила қайд этди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Ягона геофизика хизмати Федерал тадқиқот маркази ҳудудий бўлими хабар берди.
«21 август Камчатка вақти билан 15:44 зилзила содир бўлди. Координаталари: шимолий кенглик 51,4469, шарқий узунлик 160,1343. Кучланиши 5,6 магнитуда», — дейилади хабарда.
Зилзила эпицентри Петропавловск-Камчатскийдан 208 километр узоқликда, Тинч океанида жойлашган. Зилзила эпицентри 50,4 километр чуқурликда жойлашган.
Ижтимоий тармоқларда айрим микротуманлар аҳолиси ер силкинишини ҳис қилгани ҳақида хабар беришди.
Шу йилнинг 30 июль куни Камчатка қирғоқларида бутун кузатув давридаги энг кучли зилзила содир бўлган. Унинг магнитудаси 8,8 баллга этди. Гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги департаменти минтақада баландлиги тўрт метргача бўлган цунами тўлқинини қайд этди.
Ўшандан бери олимлар ҳар куни зилзилаларни қайд этишмоқда. Уларнинг аксарияти аҳоли пунктларида сезилмаяпти, зилзилаларнинг интенсивлиги ва кучи аста-секин камайиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг