Камала Харрис Нетаньяҳу билан урушни тўхтатиш ҳақида гаплашмоқчи

Фото: AP
АҚШ президенти Жо Байден пайшанба куни Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан Оқ уйда кўришади. Бу икки давлат раҳбари охирги марта 2023 йилнинг 18 октябрь куни Тел-Авивда юзма-юз учрашганди. Айни пайтда коронавирус инфекцияси туфайли Делавердаги уйида яшаётган Жо Байден 23 июль куни Оқ уйга қайтиши кутилмоқда.
Ушбу йиғилишда вице-президент, демократлардан президентликка асосий номзод сифатида кўрилаётган Камала Харрис ҳам иштирок этади. У Нетаньяҳуга Ғазодаги урушни Исроил хавфсизлигини таъминлайдиган тарзда тугатиш вақти келганлигини таъкидламоқчи. Харрис АҚШнинг Исроил хавфсизлигини таъминлашга чинакам содиқлигини яна бир бор тасдиқлаган.
Xаррис номзодликни қўлга киритиш учун етарли бўлган 1976 делегатни тўплаган. Сўнгги кунларда Харрис кампаниясига 28 мингдан ортиқ янги кўнгиллилар рўйхатдан ўтди. У ўзининг биринчи сайловолди ташвиқотини Висконсиндан бошлаши айтилмоқда.
Xарриснинг онаси асли ҳиндистонлик дипломатнинг қизи ҳисобланади. Шу боис Ҳиндистоннинг Тамилнад штатидаги қишлоқ аҳолиси Демократик партия номзодини қўлга киритмагунича Харрис учун ибодат қилишларини айтмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
- «Ҳамза Ҳасановдан Ғайбулла Турсуновгача»: «Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофоти ғолиблари аниқланди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- Алишер Навоий ижодини ўрганиш — қалб амримиз бўлмоғи даркор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг