Калликни даволашнинг самарали усули топилди

00:41 10 Май 2024 Дунё
479 0

Иллюстратив фото

Массачусетс технология институти, Бригҳам аёллар касалхонаси ва Гарвард тиббиёт мактаби тадқиқотчилари бош терисидаги кал доғларни йўқ қилувчи микроигнали махсус ямоқ ишлаб чиқишди. Тадқиқот натижалари «Advanced Materials» журналида чоп этилди.

Каллик инсоннинг иммунитет тизимидаги номаълум сабабларга кўра соч фолликулаларига ҳужум нитажсида содир бўлади. Бунда сочлар бош терисининг бутун юзаси бўйлаб бир текисда юпқалашмайди, балки алоҳида жойларда тўкилади. Кераксиз реакцияларнинг маҳаллий қўзғатилишини тўхтатиш учун олимлар бош терисига оғриқсиз суртиладиган ва кийилганда иммуносупрессив дориларни чиқарадиган микроигнали ямоқ яратдилар.

Ишланма аллақачон юнг тўкилиши билан касалланган сичқонларда синовдан ўтказилган. Ямоқлардан фойдаланиш умумий иммунитетга салбий таъсир кўрсатмасдан, сичқонларнинг юнглари қалинлигининг ошишига ёрдам берган.

Олимлар таъкидлашича, ушбу ямоқ тиббиётда кенг қўлланиладиган биомослашувчан материаллар – гиалурон кислотаси ва полиетилен гликолдан тайёрланган.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, ушбу янгиликни дерматит ва псориаз каби тери касалликларини даволаш учун мослаштирилиши мумкин. Энди олимлар тадқиқотни давом эттириш ниятида ва ямоқни кўнгиллиларда синаб кўриш имкониятини кўриб чиқишади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?