Кадастр ходимлари маҳаллаларни хатловдан ўтказмоқда
Жорий йилнинг 5 августида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди.
Мазкур қонун жорий йилнинг 8 ноябридан кучга кирди. Кадастр ходимлари томонидан хатлов ўрганиш ишлари бошлаб юборилди. Андижон вилоятининг барча туман шаҳарлари ҳудудида ҳам хатлов жараёнлари бошланди. 2024-2025 йиллар учун белгиланган маҳалларда хатлов ишлари бошланиш санасини фуқаролар Кадастр.уз сайти орқали кўриши мумкин. Кўпчиликда фуқаролар сайтга кириб ўзларини ҳудудидан маҳалласини топа олмаса, қандай йўл тутади, деган асосли савол туғилиши табиий. Ҳудудий ҳокимликлар томонидан берилган таклифларга асосан Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланган режа-жадвал 2024-2025 йиллар учун белгиланган холос. Қонун 2028 йилга қадар амал қилади.
Амалга оширилаётган хатлов жараёнларида шаффофликни таъминлаш жуда муҳим. Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассислари томонидан жойларда амалга оширилаётган хатлов ишлари доимий назоратда. Ўрганишлар давомида хатлов ишларига жалб қилинган ходимларнинг коррупция ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўймасликлари иш фаолиятларини тўғри ва холис олиб боришлари юзасидан кўрсатмалар берилиб, иш жараёнлари алоҳида назоратга олинган.
Дилнозахон ИСМОИЛОВА,
Давлат кадастрлари палатаси
Андижон вилояти бошқармаси мутахассиси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг