Йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

12:34 26 Октябр 2024 Дунё
483 0

Норвегиянинг Нордланд ҳудудида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди. Воқеа жойида полиция ва фавқулодда хизматлар ишламоқда. У ерга учта вертолёт жўнатилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар бор, уларга енгил тан жароҳати ташхиси қўйилган. Ҳодиса вақтида поезд Тронхейм шаҳридан Будега кетаётган бўлган.

Локомотивдан ташқари поезд таркибида бешта йўловчи вагони ҳам бўлган.

Хабарларга кўра, поездда 50 нафардан 70 нафаргача одам бўлган. Йўловчилар эвакуация қилинмоқда. Поезднинг рельсдан чиқиб кетишига тоғнинг қулаши сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?