Йўловчи автобуси ЙТҲга учради. Қурбонлар ичида мактаб ва коллеж ўқувчилари бор
Ҳиндистоннинг Химачал-Прадеш штатида йўловчи автобуси иштирокида йўл ҳаракати ҳодисаси рўй берди. Оқибатда 43 киши ҳаётдан кўз юмди, 30 киши жароҳатланди, деб хабар берди Hindustan Times. Банжар шаҳридан Гадагушани туманига кетаётган автобус жарга қулаб тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувини йўқотган. Автобус 42 кишига мўлжалланган бўлса-да, унда 73 киши бўлган.
Қурбонлар орасида ўқишдан сўнг қишлоғига қайтаётган мактаб ва коллеж ўқувчилари бор.
Уларнинг сони ортиши мумкин. Сабаби жароҳатланганларнинг кўпчилиги оғир аҳволда.
Полиция даҳшатли ЙТҲ бўйича тергов-суриштирув ишларини бошлаган.
Мамлакат бош вазири Нарендра Моди вафот этганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг