Йирик савдо тармоқлари байрам арафасида нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича огоҳлантирилди

10:28 23 Декабрь 2025 Жамият
174 0

Иллюстратив фото

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси йирик савдо тармоқларини Янги йил байрами арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги тўғрисида огоҳлантирилди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Рақобат қўмитаси томонидан “Korzinka”, “Makro”, “Havas”, “Baraka”, “Magnum”, “Assorti”, “B1” вa “Magnit” каби савдо тармоқлари огоҳлантирилган.

Янги йил байрами арафасида кескин талаб ошадиган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича чакана савдо тармоқларига етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириши, логистика харажатлари ва бошқа нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида Қўмитани тезкор хабардор қилиб бориш, ҳамда етказиб берувчиларни асоссиз нархларни оширишга йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириб боришлари бўйича кўрсатмалар юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?