«Йилнинг энг омадсиз» етакчилари эълон қилинди

10:50 31 Декабрь 2024 Дунё
683 0

«Politico» нашри «Йилнинг энг омадсиз» етакчилари рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, Россия президенти Владимир Путин «Йил омадсизи» деб топилди.

Таҳририят Путиннинг кетма-кет учинчи йил «омадсиз» деб топилишини «Киевни уч кунда қўлга киритиш» ҳақидаги ваъдаси билан изоҳлаган.

«2024 йилда вазият ёмонлашишда давом этди, чунки Украина Россия ҳужумларини қайтарибгина қолмай, Курскка ҳужум операцияси пайтида Россия ҳудудининг бир қисмини ҳам эгаллади», дейилади мақолада

Шунингдек, бу йилги рўйхатга Франция президенти Эммануэл Maкрoн, Германия канцлери Олаф Шольц, Венгрия бош вазири Виктор Орбан ва Суриянинг собиқ президенти Башар Асад ҳам киритилган.

Маълумот учун, «Politico» талқини бўйича 2024 йилда Европанинг энг нуфузли одами Италия Вазирлар Кенгаши раҳбари Жорж Мелони бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?