Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг рўйхати тузилади

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси хотин-қизларнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий фаоллигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Унга кўра, 2025 йилда криминоген вазияти оғир маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, махсус режа-график тасдиқланди.
Эндиликда ҳар ой ҳудудларда ушбу режага мувофиқ ишлар ташкил этилиб, ижтимоий ёрдамга муҳтож аёлларнинг муаммоларига ечим топиш чоралари кўрилади.
Шунингдек, хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида «Хўжайли тажрибаси» бутун республика бўйлаб жорий этилди. Пилла етиштириш соҳасида ишлашни хоҳлаган хотин-қизлар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг