Ижод ҳақида таниқли ёзувчи-шоирларнинг фикрлари

“Таассуф, шундай одамлар борки, асарни фақат ёзувчининг хатоларини топиш учунгина мутолаа қилади”.
Вовенарг Люк де Клапье
“Ҳар бир ижодкор ўз асарида, беихтиёр, қайсидир маънода ўзини тасвирлайди”.
Гёте
“Кўпчилик ёзувчилар ҳақиқатни ўзларининг энг катта бойлиги деб ҳисоблайди ва айнан шунинг учун ундан тежамкорлик билан фойдаланишади”.
Марк Твен
“Ёзувчи ёши билан эмас, боши билан ижод қилишини унутмаслик лозим”.
Мигел де Сервантес
“Биргина сиёсий тизим борки, унда яхши ёзувчи бўлишнинг асло иложи йўқ. Бу тизимнинг номи — фашизм. Чунки, фашизм бандитлар томонидан бошқариладиган сохта жамиятдир. Шу маънода, адабиётга ёлғон олиб киришни истамаган ёзувчи фашизм остида на яшай, на ижод қила олади”.
Эрнест Хемингуэй
“Ёзувчининг миссияси сивилизациянинг ўз-ўзини йўқ қилишдан ҳимоя қилишдан иборат”.
Альбер Камю
“Оммавий комедиячи” бўлишни истамаган ҳар қандай ёзувчининг ягона истаги — ўз даври қадриятларини бойитиш саналади ва у ҳар томонлама бунга интилиши мақсадга мувофиқдир”.
Оноре де Бальзак
“Биз умуман табиб эмасмиз, биз нақ оғриқнинг ўзимиз”.
Александр Герцен
“Ўзим учун ёзаман, пул учун нашр қиламан”.
Александр Пушкин
“Тўғри, ёзувчи кўп ёзиши керак, фақат шошилмаслик шарти билан”.
Антон Чехов
“Ёзувчининг биргина устози бор, бу — ўқувчи”.
Николай Гогол
“Қаламни қўлимга олишдан аввал ўзимга учта савол бераман: нима ёзмоқчиман, қандай ёзмоқчиман ва нима учун ёзмоқчиман?”
Максим Горкий
“Фикрлар парвоз қилади, сўзлар эса одимлайди. Бу ёзувчининг ҳақиқий азобидир”.
Жон Грин
“Ёзувчи бир вақтнинг ўзида ҳам тадқиқот, ҳам тажриба билан шуғулланади”.
Эмил Золя
“Ёзувчининг таҳайюли энг оддий туйғулардан дунёга келади”.
Андре Моруа
Тўпловчи ва таржимон Мақсуда Йўлдошова
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг