Избоскан туманидаги масжидда рўй берган бахтсиз ҳодиса бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди
Андижон вилояти Избоскан туманидаги масжидда рўй берган бахтсиз ҳодиса бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши қабул қилинди. Бу ҳақида Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.
Унга кўра, Андижон вилояти, Избоскан туманидаги масжид ҳудудида рўй берган бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда жабрланган фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ушбу бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, шунингдек, бу каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши қабул қилинди.
Маълум қилинишича, мазкур фармойиш билан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилган.
Маълумот учун, мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатида 3 нафар фуқаро М. Абдуллаев, Ж. Анваров ва Б. Бурхоновлар ҳалок бўлган, 10 нафар фуқаро Ғ. Тойлоқов, А. Абдирайимжонов, Ҳ. Зухриддинов, И. Рахимов, М. Маматураимо в, И. Шомуродов, К. Қосимов, У. Болтабоев, М. Абдурахмонов ва М. Болтабоевлар тан-жароҳати олиб, шифохонага юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг