Италия Президенти ҳам Шавкат Мирзиёевни табриклади

18:39 24 Июль 2025 Сиёсат
184 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент жаноблари!

Туғилган кунингиз муносабати билан энг самимий табрикларимни қабул қилинг.

Фурсатдан фойдаланиб, кеча таваллуд куним муносабати билан менга йўллаган эзгу тилакларингиз учун Сизга самимий миннатдорлик билдираман.

Тошкент ва Рим ўртасидаги муносабатларнинг муҳимлиги ва изчил ривожланиб бораётганини тасдиқловчи учрашувларимизни алоҳида илиқлик билан эслайман. Бизни тобора жадал ривожланиб бораётган стратегик шериклик бирлаштириб туради ва у бундан буён ҳам муваффақиятли мустаҳкамланиб ва ривожланиб бораверишига ишонаман.

Ушбу файзли кунда, муҳтарам Президент жаноблари, Сизга ва оилангизга бахт-саодат тилайман.

Сержо Маттарелла,

Италия Республикаси Президенти

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер