Италия полицияси «Коза Ностра» мафиясига қарши яқин 35 йилдаги энг катта операцияни амалга оширди

17:40 12 Февраль 2025 Дунё
347 0

Италия полицияси Палермода Сицилия мафиясига қарши муҳим операция давомида деярли 150 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда «The Guardian» нашри хабар қилди.

Сешанба куни «Коза Ностра»нинг 183 аъзосини қўлга олиш тўғрисида ордер берилган, улардан 36 нафари аллақачон ҳибсда эди.

Оммавий ахборот воситаларида айтилишича, 1 200 дан ортиқ офицер сафарбар қилинган ушбу рейд тадбири мафияга қарши 1984 йилдан бери амалга оширилган энг катта операция бўлди.

Асосан гиёҳвандлик моддалари савдосидан пул топувчи «Коза Ностра» Сицилиядаги гуруҳлар ва Италиянинг қитъа қисмидаги «Ндрангета» мафияси билан ҳамкорликда жиноий ишларини бажариб келади. Улар яқин ўн йиллик давомида катта тадбиркорлардан ҳимоя учун пул талаб қилиб, савдогарларни маҳсулотни юқори нархда сотишга мажбурлаб келган.

«Чўқинтирган ота» фильмлари учун илҳом манбаи бўлган ушбу мафия энди ҳокимият томонидан қатағонларга дучор бўлди. Италия бош вазири Жоржа Мелони ҳам рейдга муносабат билдириб, «давлат уюшган жиноятчиликка қарши курашиш аҳдига доим содиқлиги»ни таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?