Италия Бош вазири Президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Регистон ансамбли ва «Боқий шаҳар» мажмуаси билан танишди
Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан мамлакатимизга келгач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида бўлди.
ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган, дунёга машҳур Регистон майдони буюк аждодларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини акс эттирувчи мамлакатимизнинг асосий ташриф қоғозидир. Мажмуадаги Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасалари ўзининг улуғворлиги, бой тарихи ва бетакрор меъморчилиги билан юртимиз меҳмонларида чуқур таассурот қолдирмоқда.
Олий мартабали меҳмонга ушбу Шарқ шаҳарсозлиги дурдонасининг қурилиш тарихи, меъморий ечимлари ва безакларининг ўзига хос жиҳатлари, ушбу маскан билан боғлиқ муҳим воқеалар ва шахслар, шунингдек, ўзбек халқининг маданий мероси ҳақида батафсил маълумот берилди.
Сўнгра давлат раҳбарлари «Silk Road Samarkand» халқаро туризм марказидаги «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик боғида бўлдилар. Халқимизнинг бой маданий мероси, ҳунармандчилик ва амалий санъатини акс эттирувчи кўргазмалар томоша қилинди. Рақс жамоаларининг чиқишларидан иборат маданий дастур намойиш этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг