«Истанбул Башакшеҳир» жамоасига янги бош мураббий тайинланди
Ўзбекистонлик футболчилар Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп сураётган Туркиянинг «Истанбул Башакшеҳир» клубига янги бош мураббий тайинланди. Бу ҳақда клуб ўзининг расмий сайтида хабар берди.
Маълум қилинишича, эндиликда жамоани таниқли турк мутахассиси Нури Шаҳин бошқаради. Томонлар барча шартларни келишиб олган.
Нури Шаҳин футболчи сифатида «Фейеноорд», «Ливерпуль», «Боруссия Дортмунд» ва «Реал Мадрид» каби жамоаларда ўйнаган. У 2021 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган.
Айнан шу йилдан Шаҳин «Анталияспор» клубида бош мураббий сифатида иш бошлаган. Сўнгги 2 йилда мутахассис Германиянинг дунёга машҳур «Боруссия Дортмунд» жамоасини бошқарди. Унинг бошқарувида «дортмундликлар» 27 та ўйин ўтказиб, ушбу баҳслардан 12 тасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, «Истанбул Башакшеҳир» клубини шу вақтга қадар бошқа бир маҳаллий мутахассис — Чағдаш Атан бошқариб келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг