«Истанбул Башакшеҳир» сафарда мағлуб бўлди
Кеча, 7 ноябрь куни Туркия Суперлигасининг 12-тури ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Истанбул Башакшеҳир» жамоаси Анқарада «Генчлербирлиги» клуби меҳмони бўлди.
Учрашув 2:1 ҳисобига мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ғолиблар сафида голларга Келвен ва Нианг муаллифлик қилди. «Истанбулликлар»нинг ягона жавоб голи эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳисобига ёзилди.
Ушбу мағлубиятдан сўнг, «Истанбул Башакшеҳир» турнир жадвалида 10-ўринни сақлаб қолди. Бироқ, тур якунида Нури Шаҳин бошчилигидаги жамоа бир неча поғонага пастлаши мумкин.
Аммо, Элдор Шомуродов ушбу ўйинда гол киритиш орқали Туркия Суперлигадаги голлари сонини 8 тага етказиб олди ва мусобақа тўпурарлари жадвалида яққол етакчига айланди.
Маълумот учун, «Истанбул Башакшеҳир» жамоаси кейинги ўйинини 24 ноябрь куни «Трабзонспор» клубига қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг