«Истанбул Башакшеҳир» сафардa ғалаба қозонди
Кеча, 14 декабрь куни Туркия Суперлигасининг 16-тур доирасидан ўрин олган баҳслар старт олди. Кун доирасидан ўрин олган ўйинда «Истанбул Башакшеҳир» клуби сафардa «Самсунспор» меҳмони бўлди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Аббосбек Файзуллаевда гол киритиш учун яхши имконият бўлди. Аммо футболчи вазиятдан фойдалана олмади. Дастлабки бўлим 0:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 66-дақиқасида Элдор Шомуродов ўйинда ҳисобни очди. Таъкидлаш керакки, бу Элдорнинг Туркия чемпионатидаги 11-голи ҳисобланади.
83-дақиқада «Башакшеҳир» тезкор қарши ҳужумга ўтди. Элдор Шомуродов маълум масофани босиб ўтганидан сўнг, Бертуғ Йилдиримга тўпни узатди. Туркиялик футболчи эса вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Шу тариқа ўйин 2:0 ҳисобида Истанбул клубининг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда 1 та гол киритган ва 1 та голли узатма амалга оширган Элдор Шомуродов эса «Sofascore» портали томонидан ўйин қаҳрамони деб топилди. Футболчининг ҳаракатларини портал 8,1 баллга баҳолади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг