Истанбулда ҳайдовчи атайлаб одамларнинг устига автомобилни ҳайдади

11:41 03 Октябр 2018 Дунё
2393 0
Фото: ЕРА

Туркиянинг Истанбул шаҳрида мудҳиш ҳодиса юз берди. Бу ерда автомобиль пиёдаларнинг устига бостириб келиши оқибатида беш киши тан жароҳати олган.

Бу ҳақда маҳаллий NTV телеканали хабар тарқатди. Манбада айтилишича, ҳайдовчи ва севгилиси билан тортишиб қолган. Жанжалга ўша ердаги одамлар ҳам аралашиб, уларни тинчитишга уринган. Аммо ҳайдовчи бундан янада ғазабланиб, машинага ўтириб, атайлаб одамларни устига ҳайдаган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳайдовчини қўлга олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?