“Иссиқлик электр станциялари” АЖ стипендияси ғолиблари аниқланди

12:25 08 Октябр 2025 Жамият
86 0

Энергетика соҳасида истиқболли мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва иқтидорли ёшларни рағбатлантириш мақсадида “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти томонидан жорий этилган стипендия дастурининг 2025–2026 ўқув йили ғолиблари аниқланди.

Саралаш жараёнлари натижасида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети магистратура босқичида таҳсил олаётган қуйидаги талабалар стипендияга муносиб деб топилди:

Шодмонов Диёрбек Умид ўғли — “Саноат иссиқлик энергетикаси” факультети;

Бекбосинова Элеонора Аманкелди қизи — “Электр техник мажмуалар ва тизимлар” факультети;

Саимов Сардорбек Дилшод ўғли — “Энергетика (иссиқлик энергетикаси)” факультети.

Ушбу стипендия ёш мутахассислар учун нафақат моддий рағбат, балки касбий ривожланиш ва тажриба орттиришда муҳим имкониятлар яратади.

Стипендиатларга “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан махсус сертификатлар тантанали маросимда топширилди.

Дастур ёш энергетикларнинг салоҳиятини ошириш ва соҳада рақобатбардош кадрлар етиштиришга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?