Исроилнинг Ливан ва Ғазога зарбалари частотаси ошиб бормоқда
Исроил армияси Ливан жанубидаги тўртта жойда «Ҳизбуллоҳ»га тегишли ракеталарни ва 30 га яқин бошқа ҳарбий инфратузилмани уриб, Исроил фуқароларига бевосита таҳдид солаётганини айтди.
«Сўнгги кунларда биз Исроил зарбалари частотаси ошганини кўрмоқдамиз. Улар энди фақат чегара ҳудуди билан чекланиб қолмаяпти, бу амалда ҳарбий зонага айланди. Улар Ливан ичида Литани дарёсигача чуқурроқ зарба беришмоқда. Дарё Ливан жанубидан чегарага оқиб ўтади. Шундай қилиб, Исроил бу ерда «Ҳизбуллоҳ»нинг ушбу чегара минтақасидаги ҳарбий имкониятларини Литанигача пасайтириш стратегиясини амалга ошираётганга ўхшайди», — деган Ливан томони.
Ливан Миллий ахборот агентлиги Исроил самолётлари шаҳардаги ўрмон ҳудудлари ва боғларни нишонга олиб, мамлакатнинг Жанубий қисмларига 15 дан ортиқ ҳаво ҳужумларини амалга оширгани ҳақида хабар берган. Портлашлар шаҳар ўртасидаги ёнғинлар юзага келишига сабабчи бўлган.
Вафа ахборот агентлигига кўра, Исроилнинг Ғазонинг Хон Юнис шарқидаги турар-жой биносини бомбардимон қилганидан кейин камида 13 киши ҳалок бўлган. Ғазо шимолидаги Жабалияда жойлашган уйнинг ўққа тутилиши оқибатида эса камида 9 киши, жумладан, 3 нафар бола ва 2 нафар аёл қурбон бўлган. Нусейрат лагерига қилинган ҳужумда эса тўрт фаластинлик ҳалок бўлиб, 11 киши яраланган.
Исроилнинг собиқ генерали Гал Хирш Ғазодаги асирлар эвазига ҲАМАС сиёсий раҳбари Яҳё Синварга хавфсиз ҳаёт тарзини таклиф этган. Бу ҳақда у «Bloomberg»даги суҳбатда айтиб ўтди.
«Мен Синварга, унинг оиласига, кимки унга қўшилишни хоҳласа, хавфсизликни таъминлашга тайёрман. Биз гаровга олинганларни қайтаришни, демилитаризация ва Ғазони бошқарадиган янги тизим хоҳлаймиз», — деган у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг