Исроилнинг Ғазодаги бомбардимони кучайди
Исроил аскарлари Ғазо бўйлаб ҳужумларини кучайтирмоқда. Исроилликлар ўтган кун ичида Ғазодаги 60 та нишонга зарба берганини даъво қилди. Ҳарбий объектлар ва қурол-яроғларнинг катта қисми йўқ қилинган. Шунингдек, Рафаҳ ҳамда Ғазо марказида ўнлаб жангчилар қаторида тинч аҳоли ҳалок бўлган.
Яҳудий давлати кучлари Жабалия лагери яқинидаги уйга зарба бериб, 18 кишини яралади. Бир киши қурбон бўлган.
Хон Юнисда ҳам жанговар операциялар бошланган. Исроил ҳарбийлари бир қанча маҳаллаларни эвакуация қилишга буюрган. Ҳаво кучлари ҲАМАС нишонларига 30 дан ортиқ зарба берган. Ғазо шаҳридаги бир нечта мактаблардан бошпана топган аёллар ва болалар ўлдирилди.
Шунингдек, 9 июнь куни эрталаб Нусейрат қочқинлар лагери яқинида аҳоли турар-жойи нишонга олинган. Ярадор ва қурбонлар бор.
Хон Юнисда фаолият юритаётган ҲАМАС аскарлари жанг майдонида портламай қолган Исроил бомбаларидан қўлбола портловчи моддалар тайёрлаётгани айтилмоқда. Душанба куни ҲАМАС жангчилари Исроилнинг Ф-16 қирувчи самолётидан тикланган бомбани Хон Юнис шарқида исроиллик кучларга ҳужум қилиш учун ишлатганликларини айтишди. Айни дамда тозалаш операциясини олиб бориш мақсадида аҳолини эвакуация қилишга чақирилмоқда.
Европа Иттифоқи Фаластин маъмуриятига ишғол қилинган Ғарбий Соҳилда маош ва пенсияларни тўлашда ёрдам бериш учун 43 миллион евро ажратди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг