Исроилга амалга оширилган ракета ҳужумларида Ўзбекистон фуқаролари жабрланмаган

12:45 04 Март 2026 Жамият
190 0

Исроил ҳудудига амалга оширилган ракета ҳужумлари оқибатида жабр кўрган Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар берди.

«2026 йил 4 март ҳолатига кўра, Исроил давлати ҳудудига амалга оширилган ракета ҳужумлари натижасида жабр кўрган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига мурожаатлар келиб тушмаган», — дейилади хабарда.

Шунингдек, элчихона мазкур вазиятни диққат билан кузатиб бораётгани, ходимлар Исроилнинг тегишли давлат органлари вакиллари билан доимий алоқада экани маълум қилинган.

Шошилинч мурожаатлар учун қуйидаги алоқа воситалари фаолият юритаётгани эслатиб ўтилган:

  • 03-672-2466 / 03-672-2371 / 03-758-5075 / 03-758-5076
  • Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: +972 54-4851397
  • Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz
  • Элчихонанинг расмий Telegram-канали ва гуруҳи — «КОНСУЛЛИК ХИЗМАТИ (https://t.me/uzbisrelchixonagroup)».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?