Исроилдаги Ўзбекистон фуқаролари яна бир бор огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.
Элчихона Исроилдаги мавжуд хавфсизлик вазияти сабаб қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилди:
- Исроилнинг айрим ҳудудларига боришдан сақланинг;
- Исроил расмийлари ва Ўзбекистон элчихонаси ҳамда расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронт орти қўмондонлиги (Home Front Cоmmand)дан билдиришнома ва огоҳлантиришлар олиш учун унинг мобил иловаси ёки веб-сайти орқали рўйхатдан ўтинг;
- шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо олиб юринг. Фавқулодда вазиятларда бу тезроқ ёрдам олиш имконини беради;
- имкон қадар оломондан қочинг ва жамоат жойларига ташриф буюришни чекланинг.
Ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилиш тавсия этилади:
- 03-672-2466
- 03-672-2371
- 03-758-5075
- 03-758-5076
Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: 054-485-1397
Электрон почта: ил.uzembassy@mfa.uz
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг