Исроилда терактга тайёргарлик кўрилганмиди?
Тел-Авив яқинидаги Бат-Ям шаҳрида 20 февраль куни учта автобусда портлашлар содир бўлди. Ўша пайтда автобуслар бўш бўлиб, ҳеч ким жабрланмади. Бу ҳақда «The Times of Israel» хабар қилди.
Ҳуқуқ-тартибот органлари бу йирик терактга тайёргарлик бўлиши мумкин деб гумон қилмоқда.
Портлашлар автобус тўхташ жойи ва депосида юз берди. Бундан ташқари, яна иккита автобусда жойлаштирилган портловчи қурилмалар зарарсизлантирилган. Исроил полицияси автобуслардан таймерлар топилганини маълум қилиб, барча портлашлар жума куни эрталаб бир вақтнинг ўзида содир бўлиши режалаштирилганини таъкидлади.
Мамлакат бўйлаб жамоат транспорти ҳайдовчиларига автобусларни жўнаб кетишидан олдин текшириш буюрилган бўлиб, бошқа автобусларда ҳам бомбалар бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг