Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишув яқинлиги айтилмоқда
Архив фото
Исроил ва Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув яқинлигини ёзди “CNN” минтақавий манбаларга таяниб.
Айтилишича, келишувлар ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ бўлса-да у ҳали тўлиқ шаклланмаган. Бироқ айни кунларда Ливандаги уруш ҳарорати пасайгани йўқ. Сентябр ўрталаридан буён Исроил ҳужумлари оқибатида 3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяҳунинг матбуот котиби “CNN” телеканалига берган интервюсида “Биз бу йўналишда ҳаракат қилмоқдамиз, аммо ҳал қилиниши керак бўлган баъзи муаммолар бор”, — деган.
Сўнгги кунларда “Ҳизбуллоҳ” АҚШ — Исроил таклифини кўриб чиқмоқда 60 кунлик урушда танаффус қилиш, бу узоқ муддатли ўт очишни тўхтатиш учун асос бўлиши мумкин.
АҚШ элчиси Амос Хохштайн бу ҳафта минтақа расмийлари билан келишувга эришиш учун музокаралар олиб бормоқда. “CNN” таҳлилчисининг айтишича, Хохштайн шанба куни Вашингтонда Исроил элчисига Исроил яқин кунларда ўт очишни тўхтатиш таклифига ижобий жавоб бермаса, воситачилик ҳаракатларидан воз кечишини айтган. Шунингдек, якшанба куни Нетаньяҳу ушбу масала доирасидаги таклифлар бўйича хавфсизлик бўйича маслаҳатлашув ўтказган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг