Исроил: Сўнгги қотиллик ва бомбардимонлар
ФОТО: aljazeera.com
Сўнгги вақтларда Эронда ҲАМАСнинг сиёсий раҳбари, Ливанда “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони ўлдирилди. Ундан ташқари Ғазода нишонга олинган ҳужумда “Al Jazeera” журналистлари ҳалок бўлган. Яҳудий қуролли кучлари энди ҲАМАС қўмондони Муҳаммад Дейф ўлдирилганини маълум қилди.
Ҳарбийларнинг айтишича, Дейф уч ҳафта олдин Ғазонинг жанубий Хон Юнис ҳудудида уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлган. ҲАМАС бу хабарларни тасдиқлай олмаслигини, бу ҳаракат ҳарбий раҳбариятга тегишли масала эканини айтди.
Исроил урушнинг 300-кунини нишонлар экан, Ғазода ҳалок бўлганлар сони 40 минг кишига етди.
БМТ ҳисоботида айтилишича, фаластинлик маҳбуслар исроилликлар томонидан қийноқ ва ҳақоратларга учраган. Исроил кучлари 15 нафар фаластинлик асирни озод қилган. Кўпчилик ҳибсга олинганда зўравонлик ва қийноқлар ҳақида гапириб берган.
“Ҳизбуллоҳ” 48 соатлик танаффусдан сўнг Исроил шимолига қатор ракеталарини учирди. 60 га яқин снарядлар Ливандан Исроилнинг шимолий чегараси томон учирилгани маълум.
Исроилнинг "Темир гумбаз" ракетага қарши мудофаа тизими Ливан гуруҳи томонидан отилган кўплаб ракеталарни тутиб олган.
Исроил ҳарбийлари ўтган кун давомида Ғазо шаҳридаги бир қанча турар-жойни йўқ қилган ва одамлар ўлдирилгани айтилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг