Исроил раввин Зви Коганнинг ўлимида Ўзбекистон фуқароларини айбламоқда

09:38 25 Ноябрь 2024 Дунё
330 0

Фото: BBC

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликларида бедарак йўқолган исроиллик раввин Зви Коган орадан уч кун ўтиб, 24 ноябрда ўлик ҳолда топилди. Унинг ўлимида Ўзбекистон фуқаролари гумон қилмоқда деб хабар берди, «The Times of Israel».

Хабар қилинишича, раввин Зви Коганга бир гуруҳ ўзбекистонликлар ҳужум қилган. Яҳудий расмийлари қотиллар Эрон томонидан ёлланганини даъво қилмоқда.

Шунингек, Исроил манбалари гумондорлар Туркияга қочиб кетганини таъкидламоқда.

«Ҳозирда юқори лавозимли давлат ва дин арбоблари воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда», дейилади хабарда.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қотилларни қўлга олиш учун барча мавжуд воситалардан фойдаланишга ваъда берган.

«Улардан бирортаси ҳам омон қолмайди», деган у.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?