Исроил расман «Тинчлик кенгаши»га қўшилди

21:52 12 Февраль 2026 Дунё
135 0

Исроил урушдан кейин Ғазо секторини бошқариш учун тузилган «Тинчлик кенгаши»га расман қўшилди. Бу ҳақда ТАСС Исроил бош вазири канцеляриясига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, Биньямин Нетаньяҳу мазкур ҳужжатни АҚШ давлат котиби Марко Рубио иштирокида имзолаган.

Имзолаш маросими бош вазирнинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувидан олдин бўлиб ўтган, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, «Тинчлик кенгаши» Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишув асосида Ғазони бошқариш учун ташкил этилган. Шу билан бирга, у бошқа ҳудудларда ҳам можароларнинг олдини олиш ва уларни тартибга солиш билан шуғулланиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер