Исроил мухолифати раҳбари Нетаняҳуга таҳдид қилди
Исроил Мудофаа вазири Йоав Голлант Оқ уйнинг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливанга Рафаҳдаги операцияларни кенгайтиришни маълум қилди.
— Биз Рафаҳдаги қуруқлик операциясини давом эттириб, ҲАМАСни йўқ қилиш ва асирга олинганларни қайтариш ишларини охирига етказамиз, — дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида. БМТ қошидаги фаластинлик қочқинлар бўйича агентликка кўра, Исроил кучларининг Рафаҳга кирганидан буён, яъни икки ҳафта ичида 800 мингдан ортиқ одам ҳудудни тарк этган. Агентликнинг қўшимча қилишича, одамлар хавфсиз жойга қочмоқчи, лекин унақа жойнинг ўзи йўқ.
«Al-Jazeera» нашрининг хабар беришича, Жабалия лагерида операция олиб бораётган Исроил кучларига қарши Ал-Қудс гуруҳи ҳужум қилган. Исроил кучлари орасида ҳалок бўлган ва яраланганлар бор.
Исроил мухолифати раҳбари Бени Ганс Бош вазир Бенямин Нетаняҳу Ғазонинг урушдан кейинги бошқаруви бўйича уч ҳафта ичида режаларини маълум қилмаса, Исроилнинг коалиция ҳукуматини тарк этиши билан таҳдид қилди. Уруш бўйича бундай ички бўлинишлар ҳукуматга жиддий хавф олиб келиши мумкин.
Исроил Ташқи ишлар вазири Яир Лапид Жейк Салливан билан ҲАМАС томонидан ушлаб турилган асирларни озод қилиш урушдаги биринчи вазифаси эканлигини таъкидлаган. Унга кўра, АҚШ ва Исроил муносабатлари ҳар қандай ҳукуматдан кучлироқ ва икки мамлакат ўртасидаги бундай дўстлик ришталарини ҳамма билиши керак.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг