Исроил мудофаа вазири АҚШга сафарини нега бекор қилди?

Фото: EPA
Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант АҚШга ташрифини бекор қилди. Тўхтатилган саёҳат Исроилнинг Эроннинг ракета ҳужумига жавоб қайтаришига тайёрланаётган паллага тўғри келди. Вазир АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашиши керак эди.
Пентагон матбуот котиби бу маълумотни тасдиқлади ва Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяҳу АҚШ президенти Жо Байден билан телефонда гаплашмагунча ва Исроилнинг Эронга жавобини маъқулламагунига қадар ташриф тўхтатилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ беришдан бош тортди.
Остин ва Галлантнинг кучли муносабатлари борлиги ва улар 80 мартадан ортиқ гаплашганлиги айтилади. Остин, шунингдек, Исроил Ливанга ҳужумларини кучайтиргани сабабли ўтган ой Исроилга режалаштирилган сафарини ҳам кечиктирганди.
Аввалроқ, Байден Исроилнинг Эрон ядровий объектларига зарба беришини маслаҳат бермаслигини айтган эди. Аммо у Тель-Авив Теҳронга муносиб жавоб бериш керак, деб ҳисоблайди.
Ўтган ой “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг ўлимига сабаб бўлган Исроил ҳужуми ҳақида АҚШга олдиндан хабар берилмаган ва Остин операция ҳақида фақат Галлант билан телефон орқали суҳбатда хабар топган. Бу АҚШ яқин иттифоқчисининг қарорларига таъсир ўтказиш қобилияти ёки тайёрлиги ҳақидаги саволларни туғдиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг