Исроилнинг Ғазога ҳужумлари оқибатида ҳар ой ўртача 13 нафар журналист ҳалок бўлмоқда

17:12 27 Август 2025 Дунё
124 0

«Shireen.ps» мониторинг сайти маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазога қилган ҳужумлари оқибатида 270 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳалок бўлган. Бу ҳақида «Al Jazeera» нашри маълум қилди.

Хабарда айтилишича, шу вақтга қадар ўлдирилган журналистлар сони 273 нафарни ташкил қилмоқда. Бундан келиб чиқадики, 2023 йилдан шу бугунга қадар, ҳар ойда тахминан 13 нафар оммавий ахборот воситалари ходимлари қурбон бўлмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Исроил ҳукумати халқаро оммавий ахборот воситалари ходимларини қамал остидаги анклавга киришини тақиқлаган. Ҳудуд ичкарисидаги журналистлар эса Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлмоқда. Ҳудудга журналистларнинг киритилмаслиги, мавжудларининг эса йўқ қилиниши Ғазо ҳудудидаги асл вазиятнинг ОАВда ёритилишини издан чиқаради ва ахборот танқислигини юзага келтиради.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг билдиришича, Ғазодаги журналистларнинг ўлдирилиши уруш ҳолатини кузатиш ҳамда турли таҳлиллар ўтказишга тўсқинлик қилмоқда. Шунингдек, халқаро ахборот майдонида катта бўшлиқ яратилишига сабаб бўлмоқда.

Халқаро ахборот ташкилотлари жорий йилнинг июнь ойида Ғазодан ташқаридаги мухбирлар томонидан тақдим қилинган маълумотларга таяниб, Ғазо ҳудудидаги журналистлар ўз фаолиятларини давом эттириш давомида кўплаб таҳдидларга дуч келгани ҳақидаги маълумотларни эълон қилган.

Маълум бўлишича, Исроил ҳукуматининг Ғазодаги журналистларни нишонга олиши ҳамда йўқ қилиши кўплаб мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан кескин қораланган, бироқ Исроил ҳукумати бу баёнотларни эътиборсиз қолдириб, ОАВ ходимларини нишонга олишда давом этмоқда.

Бугунга қадар Исроилнинг Ғазога қарши урушида ҳалок бўлган оммавий ахборот воситалари ходимларининг сони ва исмлари билан қуйидаги рўйхатда танишишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 август куни Исроил Ғазодаги Носир шифохонасига ҳаво зарбалари берган эди. Ушбу ҳужум оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 20 дан ортиқни ташкил қилиб, уларнинг 5 нафари оммавий ахборот воситалари ходимлари экани маълум бўлганди.

Исроилнинг мазкур ҳужуми Канада, Миср, Эрон, Саудия Арабистони ҳамда қатор халқаро ташкилотлар томонидан қораланиб, «ваҳшиёна уруш жинояти» деб аталган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?