Исроил Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича ҲАМАСга янги таклиф билан чиқди

17:51 02 Апрель 2024 Дунё
592 0

Фото: AP

Исроил воситачилар орқали Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича янги таклифларни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига етказган. Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяхунинг идораси сайтида хабар берилди.

«Музокаралар доирасида Мисрнинг фойдали воситачилигида ҲАМАС учун янгиланган таклифни ишлаб чиқдилар. Исроил воситачилардан келишувга эришиш йўлида музокараларни олға суриш учун ҲАМАСга қарши қатъий чоралар кўришини кутмоқда», — дейилади Исроил Бош вазирининг идораси баёнотида.

Идора хабарида Исроил таклифи ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

Қайд этилишича, Исроил гаровга олинганларни ҲАМАСдан озод қилиш ва мамлакатга қайтариш учун барча зарур саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқда.

Бунгача ҲАМАС ҳаракати вакиллари Исроилнинг Ғазо секторида халқаро ҳарбий контингентни жойлаштириш ҳақидаги таклифини рад этган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?