Исроил армияси Ғарбий Соҳилда 23 та бинони вайрон қилди
Фото: Reuters
Исроил армияси якшанба куни Женинда террорчилик инфратузилмаси яратилишининг олдини олиш учун 23 та бино вайрон қилган. Бу ҳақда яҳудий давлати қуролли кучлари матбуот котиби маълум қилди. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам ушбу ҳолатни тасдиқлади. Январь ўрталаридан бери 50 нафар фаластинлик жангчи ўлдирилган.
Фаластиннинг Wafa ахборот агентлигининг хабар беришича, портлашлар бутун шаҳар ва унинг атрофидаги ҳудудларда эшитилган.
Фаластин ташқи ишлар вазирлиги ҳарбийларнинг Жениндаги биноларни вайрон қилишини қоралаб, буни «шафқатсиз воқеа» деб баҳолади. Президент Маҳмуд Аббос Женин ва Тулькарм лагерларидаги турар жой блокларини вайрон қилишни тўхтатиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилишини талаб қилди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фаластин Қизил Ярим Ой жамиятининг маълум қилишича, Ғарбий Соҳил жанубида содир бўлган алоҳида ҳодисада Исроил армияси Муҳаммад Амжад Ҳадуш исмли 27 ёшли эркакни ўлдирган.
Ўтган ой Исроил ҳарбийлари босиб олинган Ғарбий Соҳилда «Темир девор» деб номланган йирик ҳужумни бошлаган эди. Якшанба кунги портлашлар Исроил шафқатсизлиги кучайганини кўрсатади.
Маҳаллий аҳолининг айтишича, улар икки ҳафтадан бери давом этаётган ҳужумларга учраган. Комендантлик соати жорий қилинган, дўконлар ва бошқа корхоналар ёпиб қўйилган.
«Исроил армиясига уйларимизни вайрон қилиш ва бизни кўчириш учун ҳеч қандай баҳона керак эмас», — дейди «Al Jazeera» телеканалига Женинда туғилиб ўсган фуқаро.
Телеканал журналистининг айтишича, Исроил аскарлари Ғарбий Соҳил бўйлаб бир нечта йўл тўсиқлари ва бошқа назорат пунктларини ўрнатган ҳамда камида 27 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Уларнинг кўпчилиги тинч аҳоли вакиллари, жумладан, оиласи билан уйда кечки овқатни бирга қилаётган инсонлар бўлган.
Шунингдек, якшанба куни Исроил кўчманчилари мамлакат армияси кўмагида босиб олинган Шимолий Қуддусдаги Силван шаҳри қабристонига бостириб кирган. Фаластин ОАВ хабарига кўра, бадавийлар қишлоғидаги масжид исроиллик кўчманчилар томонидан ёқиб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг