Исроил АҚШни эшитади, лекин ўзи қарор қабул қилади
Фото: Reuters
Исроил Америка Қўшма Штатларига қулоқ солади, лекин ўз ҳаракатларини миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳал қилади. Бу жумлалар сешанба куни Бош вазир Бенямин Нетаньяҳу идораси баёнотида айтилди.
Баёнот “Vashington Post” газетаси мақоласига илова қилинган бўлиб, унда Нетаньяҳу президент Жо Байден маъмуриятига Эроннинг ядро ёки нефт нишонларига эмас, Теҳрон ҳарбийларига зарба беришини айтган. Шунингдек, кенг кўламли урушнинг олдини олиш мақсадида чекланганроқ қарши зарба беришни таклиф қилгани маълум.
Ушбу хабар Тель-Авив 1 октябрь куни Эроннинг Исроилга ракета ҳужуми учун жавоб тариқасида зарба беради, деган тахминлар фонида янгради. Бу ҳужум Исроил ва Ливанда Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи ўртасида авж олган можаро ортидан содир бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг