Испаниядаги халқаро кўргазмада Ўзбекистон миллий стенди намойиш этилмоқда
18 январь куни Мадриддаги Ifema савдо ва кўргазма марказида «FITUR 2023» 43-халқаро туризм кўргазмаси очилди.
Кўргазмада Ўзбекистон делегацияси таркибида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, «Миллий ПР маркази» ДУК, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ ва мамлакатимизнинг «Uzbekistan Discovery», «El Mundo Tour», «Orient Voyages» ҳамда «Orient star group» каби сайёҳлик компаниялари иштирок этмоқда.
Қайд этиш жоизки, 17 январь куни «FITUR 2023» очилиши арафасида Ўзбекистон Республикасининг Испаниядаги элчихонаси, «ACIR» (Испания) Евроосиё бизнес альянси билан ҳамкорликда «Ўзбекистон-Испания: сармоявий имкониятлар» мавзусида семинар ташкил қилинди. Мадрид бизнес-форуми офисидаги тадбир эксперт-таҳлилчи ва ишбилармон доиралар ҳамда Испания оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилди.
«FITUR 2023» кўргазмасига ташриф буюрган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош котиби Зураб Пололикашвили Ўзбекистон миллий стенди билан танишди. У Марказий Осиёнинг юраги бўлган мамлакатимизнинг туризм салоҳияти жадал ривожланаётганини таъкидлаб, Ўзбекистоннинг туризм имкониятларини кенг тарғиб этишда улкан муваффақиятлар тилади.
Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистоннинг туристик ва маданий мероси тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Қайд этиш жоизки, кўргазма давомида ўзбекистонлик туроператорлар ва испан компаниялари ўртасида янги алоқалар ўрнатиш, шунингдек, қўшма турлар ташкил этиш бўйича шартномалар тузиш режалаштирилмоқда. «FITUR 2023» 43-халқаро туризм кўргазмаси 22 январгача давом этади.
Маълумот учун, ҳар йили кўргазмада туризм индустриясининг барча қатламлар вакиллари: туроператорлар, туристик агентликлар, меҳмонхоналар, ташувчилар, туристик офислар, хизмат кўрсатувчи компаниялар ва бошқалар қатнашади. Ўзбекистон «FITUR» халқаро кўргазмасида 2005 йилдан буён иштирок этиб келмоқда.
Таъкидлаш керакки, Самарқанд 2023 йилда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) пойтахти ҳисобланади ва UNWTO Бош ассамблеясининг юбилей 25-сессияси айнан Самарқандда ўтказилади. 2021 йилнинг декабрь ойида Мадридда бўлиб ўтган UNWTOнинг 24-сессиясида айнан шундай қарор қабул қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг