Исландияда иккинчи аёл президент сайланди

11:31 03 Июнь 2024 Дунё
415 0

Тадбиркор ва инвестор аёл Ҳаллa Томасдоттир Исландиядаги президентлик сайловларида 34.6 фоиз овоз йиғиб, Скандинавия мамлакатининг иккинчи аёл президенти бўлди. Бу ҳақда мамлакат миллий телерадио хизмати хабар берган.

Томасдоттир Буюк Британия бизнес магнати Ричард Бренсон томонидан асос солинган "The B Team" компаниясининг бош ижрочи директори ҳисобланади.

Янги президент ижтимоий тармоқларнинг ёшлар руҳий саломатлигига таъсири, Исландиянинг сайёҳлик маскани сифатида ривожланиши ва сунъий интеллектнинг роли каби фундаментал масалалар бўйича сайловолди ташвиқотини олиб борди. Шундай қилиб, мамлакатнинг иккинчи аёл раҳбари 1 август куни лавозимига киришади.

Вигдис Финнбогадоттир 1980 йилда Исландия давлатининг биринчи аёл президенти бўлган эди. Шунингдек, сўнгги йилларда икки нафар аёл бош вазир лавозими эгаллаб, сиёсий нотинч йиллар давомида барқарорликни таъминлаган.

Маълумот учун, 380 минг аҳолиси бўлган ушбу мамлакатда 1500 та имзо тўплаган ҳар қандай фуқаро сайловда қатнашиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?